Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Эгамиз Мусога айтди: “Сенинг вақти–соатинг яқинлашиб қолди. Бу халқ эса борадиган юртда Менга бевафолик қилади, ўша юртнинг бегона худоларига сажда қилади. Улар Мени тарк этадилар, улар билан қилган аҳдимни бузадилар. Шунда уларга ғазабимни сочаман, уларни тарк этиб, юзимни ўгираман. Улар осон олинадиган ўлжадай бўлиб қолишади, кўп кулфат ва офатлар бошларига келган куни: «Худойимиз орамизда бўлмагани учун шу кулфатлар бошимизга тушмадимикин?!» дейишади. Азизим Исроил семириб, ўжар бўлди. У семириб, шишиб кетди, охири бўкиб қолди. Ўзини яратган Худодан юз ўгириб, Ўз нажот Қоясини хор қилди. Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилди, улар Баал деган худонинг тасвирларига сиғина бошлашди. Эгамиз уларни Мисрдан олиб чиққан бўлса–да, улар ота–боболарининг Худосидан юз ўгиришди. Бошқа худоларга — ён–атрофда яшовчи халқларнинг худоларига эргашишди. Уларга сажда қилиб, Эгамизнинг қаҳрини келтиришди. Исроил халқи Эгамиздан юз ўгириб, Баалга ва Аштаретнинг тасвирларига сажда қилаётган эди. Аёл ҳомиладор бўлганини билди ва бу ҳақда Довудга хабар берди. Қуддуснинг шарқидаги тепаликда Мўаб халқининг макруҳ худоси Хамўшга ва Оммон халқининг макруҳ худоси Мўлахга саждагоҳ қурди. Сулаймон Мендан юз ўгириб, Сидоннинг худоси Аштаретга, Мўабнинг худоси Хамўшга, Оммоннинг худоси Мўлахга сажда қила бошлади. Отаси Довудга ўхшамади, олдимда тўғри ишлар қилмади, фармонларимга ва қонун–қоидаларимга риоя қилмади, йўлларимдан юрмади. Қуддуснинг шарқида — Макруҳ тоғининг жанубида Исроил шоҳи Сулаймон Сидоннинг макруҳ худоси Аштарет учун, Мўабнинг макруҳ худоси Хамўш учун ва Оммоннинг макруҳ худоси Мўлах учун қурдирган саждагоҳларни булғаб, ҳаром қилди.
Выбор основного перевода