Йифтох Гилад оқсоқоллари билан кетди. Халқ уни ҳоким ва лашкарбоши қилиб тайинлади. Йифтох эса қўйган шартларини Миспахда Эгамизнинг ҳузурида қайд қилди.
Йифтох Миспахдаги ўз уйига қайтиб келганда, қизи чилдирма чалиб ўйнаганича, уни қаршилаб чиқди. Бу қиз унинг ёлғиз фарзанди эди.