Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Оммон халқи Исроил халқига ҳужум қилганда, Гилад оқсоқоллари Йифтохни олиб келгани Тов юртига жўнадилар. Улар Йифтохга: — Биз билан юра қол, — дедилар. — Оммон халқи билан жанг қилганимизда бизга раҳнамолик қилгин. — Сизлар мени менсимай отамнинг уйидан ҳайдаган эдингиз–ку! — дея зарда қилди уларга Йифтох. — Нима учун энди бошингизга кулфат тушганда менинг олдимга келдингизлар? — Бўлар иш бўлди энди, — дейишди Гилад оқсоқоллари. — Биз сенинг олдингга бош эгиб келдик, биз билан бориб Оммон халқига қарши жанг қил, Гиладликларга ўзинг бош бўл. Йифтох Гилад оқсоқолларига шундай деди: — Хўп, майли, сизларга қўшилиб, Оммон халқига қарши жанг қилдим ҳам дейлик. Борди–ю, Эгам душманларни қўлимга берса, мен сизларга ҳукмронлик қиламан. Гилад оқсоқоллари эса Йифтохни ишонтириб: — Худо шоҳид, ҳаммаси айтганингдай бўлади, — дедилар. Йифтох Гилад оқсоқоллари билан кетди. Халқ уни ҳоким ва лашкарбоши қилиб тайинлади. Йифтох эса қўйган шартларини Миспахда Эгамизнинг ҳузурида қайд қилди.
Выбор основного перевода