Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳакамлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Қуръа бўйича бешинчи бўлиб Ошер қабиласи улуш олди. Уларнинг ҳудуди қуйидаги шаҳарларни ўз ичига олар эди: Халкат, Халий, Бэтэн, Ахшоф, Аламмалек, Эмод ва Мишол. Ҳудуднинг жанубий чегараси Ўрта ер денгизидан бошланиб, Кармил қирларининг этакларидаги Шихор–Либнат сойлиги бўйлаб чўзилади. У ердан чегара шарқ томонга бурилиб, Байт–Дўғон шаҳригача боради ва Йифтох–Эл водийсидаги Забулун қабиласи ҳудудининг чегараси билан туташади. Кейин шарқий чегара шимол томонга бурилиб, Байт–Эмих ва Набиёл шаҳригача боради. Ҳудуднинг чегараси Кавул, Абдўн, Рехоб, Хаммон, Канах шаҳарларидан ўтиб, Буюк Сидон шаҳригача етади ва бу ердан ғарбга бурилади. Шу ердан шимолий чегара бошланиб, Рамага боради–да, мустаҳкам Тир шаҳригача етади. Кейин чегара Хўсах шаҳри томон бурилиб, Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Ошер қабиласининг ҳудуди қуйидаги шаҳарларни ҳам ўз ичига олар эди: Махалав, Ахсиб, Уммо, Офоқ ва Рехоб — ҳаммаси бўлиб йигирма иккита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Исроил халқи яна Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилиб, Баал ва Аштаретнинг тасвирларига сиғиниш билан бир қаторда, Орам, Сидон, Мўаб, Оммон ва Филист халқларининг худоларига сажда қилди. Эгамиздан юз ўгириб, Унга сажда қилмай қўйди.
Ҳакамлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Выбор основного перевода