Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳакамлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Улар шундай дедилар: — Биз айтганингиздай қилсак ҳам, барибир, у жой бизга торлик қилади. Йизрил водийсига бориб ҳам, у ерда яшай олмаймиз. Нега десангиз, Байт–Шан шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларда ҳамда Йизрил водийсининг бошқа жойларида яшайдиган Канъон халқи биздан анча кучли, уларнинг темирдан ясалган жанг аравалари бор. балки қирлар ҳам сизларники бўлади. У ерлар ўрмон бўлса ҳам, дарахтларини кесиб, тозаланглар. У жойлар бошидан охиригача сизларники бўлади. Канъон халқларининг темир жанг араваларию катта кучи бўлишига қарамай, сизлар уларни у ердан ҳайдаб чиқарасизлар. “Яҳудо қабиласи чиқсин, — деди Эгамиз. — Мен бу юртни уларнинг қўлига беряпман.” Сўнг эса қирларда, ғарбдаги қир этакларида ва Нагав чўлида яшовчи Канъон халқига қарши жанг қилиш учун жанубга қараб юришди.
Ҳакамлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Выбор основного перевода