Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳакамлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Кейин қизлар оталари Ятронинг ёнига қайтиб келдилар. — Нимага бугун эрта қайтиб келдингизлар? — деб сўради Ятро қизларидан. Мусонинг қайнатаси — Мидиён юртининг руҳонийси бўлган Ятро эди. Мусо унинг қўй–эчкиларини боқиб юрарди. У қўй–эчкиларни саҳронинг ғарб томонига ҳайдаб, Худонинг муқаддас тоғи Синайга бориб қолди. Мусо ўзининг қайнағаси, Мидиёнлик Ятро ўғли Хўвовга деди: — Эгамиз, сизларга бераман, деб ваъда қилган юртга биз кетяпмиз, сиз ҳам биз билан юринг. Эгамиз бизга кўп яхшиликларни ваъда қилган, агар биз билан борсангиз, биз ҳам сизга яхшилик қиламиз. Нагав чўли ва текисликни. Бу текислик Зўвар шаҳридан то пальмалар шаҳри бўлмиш Ерихогача чўзилган эди. Шоҳ Эглон Оммон ва Омолек халқлари билан биргаликда Исроил халқини енгиб, пальма шаҳри Ерихони қўлга киритди. Шу орада Хайин халқидан бўлган Хабер исмли бир киши ўз уруғ–аймоқларидан ажралиб, бошқа жойга кўчиб ўтган эди. У ўз чодирини Кедешнинг яқинидаги, Зананимдаги эман дарахтининг ёнига қурган эди. Ўша одам Мусонинг қайнағаси Хўвов уруғидан эди. Сисаро қочиб, Хабернинг хотини Ёвелнинг чодирига борди, чунки Хазор шоҳи Ёбин Хабер уруғи билан сулҳ тузган эди. Хабер Хайин халқидан эди. Ўша ердаги Хайин халқига қуйидаги хабарни жўнатди: “Энди кетинглар, Омолек халқини тарк этинглар, тағин сизларни ҳам улар билан бирга йўқ қилиб юбормайин. Исроил халқи Мисрдан чиқаётган пайтда, сизлар бизга яхшилик қилгандингиз.” Шундан кейин Хайин халқи Омолек халқини тарк этди. Охиш: “Бугун бирон ерга бостириб бордингизларми?” деб сўраса, Довуд: “Яҳудонинг Нагав чўлидаги ҳудудларини босиб олдик”, ёки “Нагав чўлидаги Ярахмал уруғи ерларини босиб олдик”, ёки “Нагав чўлидаги Хайин халқи ерларини қўлга олдик”, деб жавоб берарди.
Ҳакамлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Выбор основного перевода