Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳакамлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Бундан кейин Ёшуа билан Исроил лашкари Эглондан Хеврон шаҳрига боришди. Ўша шаҳарга ҳужум қилишди. Хевронни қўлга олиб, унинг шоҳини, бутун аҳолисини, ҳатто атрофидаги қишлоқларнинг аҳолисини ҳам бутунлай йўқ қилдилар. Худди Эглондагидай битта ҳам тирик жон қолдиришмади. Кейин Ёшуа бутун Исроил лашкари билан Давир шаҳрига бориб, унга ҳужум қилди. Шаҳарни қўлга киритиб, унинг шоҳи, бутун аҳолиси ва ҳатто атрофидаги қишлоқларнинг аҳолисини ҳам бутунлай йўқ қилди. Хеврон, Либна шаҳарлари ва уларнинг шоҳларига нима қилган бўлса, Давир ва унинг шоҳини ҳам худди шундай қилиб, шаҳарда бирорта ҳам тирик жонзот қолдирмади. Эгамиз буюргандай, Ёшуа Яфунах ўғли Холибга Яҳудо қабиласининг ҳудудидан улуш берди. Бу улуш Хират–Арба шаҳри эди. Арба Оноқ авлодининг бобокалони эди. Ҳозирги пайтда Хират–Арба шаҳри Хеврон деб аталади. Холиб у ердан Оноқ авлодини — Шешай, Охиман ва Талмай уруғларини қувиб чиқарди. Яҳудо қабиласининг одамлари у ердан Давир шаҳрига ҳужум қилиш учун йўлга тушишди. Давирнинг эски номи Хират–Сафар эди. Шунда Холиб: “Хират–Сафарга ҳужум қилиб, қўлга киритган кишига қизим Ахсани бераман”, — деди. Ўтниёл шаҳарни қўлга киритди, Холиб эса унга қизи Ахсани узатди. Ўтниёл Холибнинг Ханаз исмли укасининг ўғли эди. Тўйдан кейин қиз Ўтниёлга: “Келинг, отамдан бир дала сўраб олайлик”, деб туриб олди. Холиб эшакдан тушаётган қизига: “Ҳа, қизим, бирон–бир истагинг борми?” — деб сўради. “Менга бир совға қилсангиз, — деди Ахса. — Сиз менга Нагав чўлидаги ерни бердингиз, энди сув булоқларини ҳам ҳадя этинг.” Шундай қилиб, Холиб унга тепадаги ва пастдаги булоқларни берди. Шундай қилиб, айғоқчилар шимолга қараб кетишди. Зин чўлидан бошлаб, Лево–Хомат яқинидаги Рехоб шаҳригача бўлган ҳамма жойларни кўздан кечириб чиқишди. Хевроннинг эски номи Хират–Арба эди. Арба Оноқ авлоди орасида энг машҳур киши бўлган эди. Энди юртда тинчлик барқарор бўлди.
Ҳакамлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Выбор основного перевода