Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда Синалган бир тошни, пойдевор тошини. Бу қадрли тамал тоши ишончли пойдевордир. Ҳа, унга таянган ҳеч бир инсон умидсиз бўлмайди. Исо уларга деди: “Наҳотки сизлар Муқаддас битиклардаги шу сўзларни ҳеч ўқимаган бўлсангиз: «Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. Бу Эгамизнинг қилган ишидир, Кўз олдимиздаги ажойиботдир.» Ким бу тамал тошига йиқилса, парча–парча бўлади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади.” Наҳотки сизлар Муқаддас битиклардаги ушбу сўзларни ҳеч ўқимаган бўлсангиз: «Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. Шимўн уларни дуо қилиб, Исонинг онаси Марямга деди: — Мана шу гўдак Исроил халқи орасида кўп одамларнинг қулашига ва юксалишига сабабчи бўлади. У Худодан аломат бўлади, Уни кўплар рад этади. Исо эса уларга тикилиб, шундай деди: — Ундай бўлса, Муқаддас битиклардаги: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди”, деган сўзларнинг маъноси нима? Зеро, Муқаддас битикларда Худо шундай деган: “Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда Танланган, қимматбаҳо тамал тошини. Унга таянган ҳеч бир инсон уятга қолмайди.” Имонсизлар Хушхабарни рад этиб, итоатсизлик қилганлари учун қоқинадилар. Улар ана шу қисматга маҳкум бўлганлар.
Выбор основного перевода