Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
сенга албатта қут–барака бераман. Наслингни осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз қилиб кўпайтираман. Наслинг ғанимларининг дарвозаларини эгаллайдилар. Эй Исроил, сенинг халқинг Денгиз қумидай кўп бўлса ҳам, Энди улардан фақатгина саноқли одамлар қайтади. Зеро, “Қирғин бўлсин”, дея қарор қилинган, Худо одил ҳукмини Ўз халқининг бошига солади. Шубҳасиз, бутун ер юзида қиёмат бўлади, зотан, Сарвари Олам — Раббий шундай қарор қилган. Аммо шундай вақтлар келадики, Исроил халқи денгиздаги қум каби бўлади, уларни на санаб, на ўлчаб бўлади. Уларга: «Халқим эмас», деб айтилган бўлса, келажакда улар: «Барҳаёт Худонинг фарзандлари» деб аталади. Худди шунга ўхшаб, ҳозир ҳам Худога содиқ қолганлар бор, чунки улар Худонинг инояти бўйича танланганлар.
Выбор основного перевода