Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Худонинг чексиз меҳрибонлиги ва сабр–тоқатини писанд қилмаётганингни қара. Ахир, Унинг муруввати сени тавбага етаклашини билмайсанми?! Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшиликка хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра, даъват этган. Худо уларни азалдан танлаб олган эди ва “Менинг Ўғлимга ўхшаган бўлсинлар”, деб олдиндан белгилаб қўйган эди, токи Ўғил кўп биродарлар орасида тўнғич бўлсин. Худо олдиндан белгилаб қўйганларни даъват этди, даъват этганларни оқлади, оқлаганларни Ўзининг улуғворлигидан баҳраманд қилди. Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин. У самодаги барча руҳий баракаларни Масиҳ орқали бизларга берди. Масиҳга тегишли бўлишимиз учун Худо бизни дунё яратилишидан олдин танлади. Энди биз Худонинг олдида муқаддас ва бенуқсон, бир–биримизга меҳр боғлаган инсонлар бўла оламиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали Ўзига фарзанд қилиб олишни азалданоқ қарор қилган эди. Худонинг хоҳиш–иродаси шу бўлиб, бундан У ҳузур–ҳаловат топди. Худо Ўзининг суюкли Ўғли орқали бизга буюк иноят кўрсатгани учун Унга ҳамду санолар бўлсин. Масиҳнинг тўкилган қони орқали Худо бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди. Шундай қилиб, Худо бизнинг ҳаётимизни тўлдирган инояти қанчалик бой эканлигини кўрсатди. У бизга донолигу ақл–идрок ато этди. Масиҳнинг тўкилган қони орқали Худо бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди. Шундай қилиб, Худо бизнинг ҳаётимизни тўлдирган инояти қанчалик бой эканлигини кўрсатди. У бизга донолигу ақл–идрок ато этди. Ўз иродасининг сирини маълум қилди. Бу иродаси Исо Масиҳ орқали бажо бўлишини Худо олдиндан режалаштирган эди ва бундан У ҳузур–ҳаловат топди. Худо бу режасини Ўзи белгилаган вақтда тўла амалга ошириб, еру осмондаги бор мавжудотни Масиҳнинг ҳокимияти остига бирлаштиради. Биз Масиҳ орқали Худонинг халқи бўлдик. Бу Худонинг азалдан белгилаган режаси бўйича амалга ошди. Ахир, Худо ҳар бир нарсани Ўз хоҳиш–иродаси бўйича амалга оширади. Шундай экан, биз ҳаммамиз — Масиҳга умид боғлаганлар Худога шон–шуҳрат келтириш учун яшашимиз лозим. сизлар учун ибодат қилганимда, тинмай Худога шукурлар айтаман.
Выбор основного перевода