Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Ахир, бундай одамлар Раббимиз Исо Масиҳнинг эмас, балки ўз нафсининг қулидирлар. Улар ширин сўзлару хушомадгўйлик билан софдил инсонларни йўлдан оздирадилар. Фақат эҳтиёт бўлинг, сизларнинг бу эркинлигингиз заифларнинг васвасага тушишига сабаб бўлмасин. Худди шу сингари, бизлар ҳам олдин болалардай бўлиб, хурофот кучларига қул эдик. Шунда биз норасида гўдакларга ўхшамаймиз, шамол эсган томонга эгиладиган новдадай бўлмаймиз. Ҳар хил таълимотлар ва қув одамларнинг ҳийлаю айёрликларига лаққа тушавермаймиз. Ўшандай гуноҳларни қилишга баҳона излаганлар сизларни қуруқ гаплар билан алдамасин, чунки Худонинг қаҳр–ғазаби Унга итоатсиз бандаларнинг бошига тушади. Ҳеч ким сизларни тилёғламалик билан йўлдан оздирмасин деб, мен сизларга шуларни айтяпман. Шунинг учун егулик–ичгулик, диний байрамлар, янги ой шодиёналари ёки Шаббат куни хусусида ҳеч ким сизларга қонун–қоида чиқармасин. Агар сизлар Масиҳ билан бирга ўлган бўлсангизлар, дунёнинг хурофий кучлари учун ҳам ўлган бўласизлар. Ундай бўлса яна нимага бу дунёга қул бўлиб,
Выбор основного перевода