Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Тўғри, ҳозир жисмонан сизлар билан эмасман, аммо руҳан сизлар билан биргаман. Мен гўё сизларнинг ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм чиқардим. Сизлар бирга йиғилганингизда, Исо Масиҳнинг қудрати ва менинг руҳим сизлар билан бирга бўлади. Нима бўлишидан қатъий назар, Масиҳ Хушхабарига лойиқ тарзда ҳаёт кечиришингиз керак. Шундай яшангларки, мен сизларни кўришга борганимда, Хушхабарнинг самараси бўлган имон учун якдиллик билан курашиб, бир руҳда мустаҳкам турганингизни кўрай! Аммо сизларни кўришга боролмасам, шундай хабар эшитай. Эй биродарлар, энди биз дилимиз билан бўлмаса–да, вужудимиз билан қисқа бир муддатга сизлардан айрилдик. Аммо сизларни жуда соғиниб, дийдорингизни кўришга жон–жаҳдимиз билан ҳаракат қилдик. Иблисга мустаҳкам имон билан қарши туринглар. Шуни билингларки, бутун дунёдаги имонли биродарларингиз сизлар каби, азобларга дучор бўлмоқдалар.
Выбор основного перевода