Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Ахир, бундай одамлар Раббимиз Исо Масиҳнинг эмас, балки ўз нафсининг қулидирлар. Улар ширин сўзлару хушомадгўйлик билан софдил инсонларни йўлдан оздирадилар. Ахир, улар ўзларини Масиҳнинг ҳаворийлари қилиб кўрсатаётган сохта ҳаворийлар ва ҳийлакор хизматчилар–ку! Шунда биз норасида гўдакларга ўхшамаймиз, шамол эсган томонга эгиладиган новдадай бўлмаймиз. Ҳар хил таълимотлар ва қув одамларнинг ҳийлаю айёрликларига лаққа тушавермаймиз. Шундай экан, Раббимиз Исонинг номидан қатъий тайинлаб, сизларга айтаман: энди худосиз одамлардай яшаманглар, улар сингари беҳуда ўй–хаёлларга берилманглар. Ўшандай гуноҳларни қилишга баҳона излаганлар сизларни қуруқ гаплар билан алдамасин, чунки Худонинг қаҳр–ғазаби Унга итоатсиз бандаларнинг бошига тушади.
Выбор основного перевода