Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Раббимиз Исо ҳақи маҳбус бўлган мен — Павлус сизлардан ўтиниб сўрайман: Худо сизларни Ўзига даъват қилганини ёддан чиқармай, шу даъватга муносиб тарзда яшанглар. Шундай экан, Раббимиз Исонинг номидан қатъий тайинлаб, сизларга айтаман: энди худосиз одамлардай яшаманглар, улар сингари беҳуда ўй–хаёлларга берилманглар. Аммо сизлар Масиҳдан бундай ишларни ўрганмагансиз. Хуллас, эй биродарлар, сизлар Худони мамнун қилиб яшашни биздан ўргандингиз. Ҳа, шу тарзда яшаяпсиз ҳам. Аммо Раббимиз Исо номидан сизларга ёлворамиз, Худони янада кўпроқ мамнун қилишга астойдил ҳаракат қилаверинг.
Выбор основного перевода