Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Агар Масиҳ тирилмаган бўлса, сизларнинг имонингиз беҳуда, сизлар ҳали ҳам гуноҳга ботганингизча юрибсизлар. Хўш, қонун Худонинг ваъдаларига зидми? Асло! Агар абадий ҳаёт ато қилишга қодир бир қонун берилган бўлса эди, унда шубҳасиз қонунга амал қилиш билан оқланса бўлар эди. Мана, мен, Павлус, сизларга айтяпман: агар сизлар суннат қилинсангиз, Масиҳнинг сизларга ҳеч қандай фойдаси йўқ. Сизлар, қонунни бажариш билан ўзимизни оқлаймиз деб, Масиҳдан ажралдингизлар ва ўзингизни Худонинг иноятидан маҳрум қилдингизлар. Леви руҳонийлари бизни баркамол қила олмайдилар. Шунинг учун Худо Ҳоруннинг насабидан бўлган руҳонийни эмас, балки Маликсидиққа ўхшаган бошқа бир руҳонийни юборди. Исроил халқига берилган қонунлар леви руҳонийлари орқали жорий қилинган эди.
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода