Улардан бири — Хагабус дегани ўртага чиқиб, бутун оламда қаттиқ очарчилик бўлишини Муқаддас Руҳ орқали башорат қилди. (Унинг башорати Қайсар Клавдий ҳукмронлиги даврида амалга ошди.)
Шогирдлар, имконимиз борича Яҳудияда яшайдиган имонли биродарларимизга ёрдам жўнатамиз, деб қарор қилдилар.
Улар айтганларини қилиб, Барнабо ва Шоул орқали Қуддусдаги жамоат оқсоқолларига ҳадялар юбордилар.
Чунки Македония ва Ахаядаги биродарлар маблағ йиғиб, Қуддусдаги камбағал биродарларга ёрдам беришга қарор қилдилар.
Энди Худойимизнинг Қуддусдаги азизларига моддий маблағ тўплаш масаласига келсак, сизлар ҳам Галатия ҳудудидаги жамоатларга берган йўл–йўриқларимга амал қилинглар.