Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Биз сувга чўмдирилиб, Масиҳ билан бирга ўлдик ва кўмилдик. Отамиз Худонинг улуғвор қудрати билан Исо Масиҳ ўликдан тирилганидай, биз ҳам янги ҳаётга эга бўламиз. Шунга ўхшаб, сизлар ҳам, эй биродарларим, Масиҳнинг ўлими орқали қонун учун ўлгансизлар. Энди қонундан озодсизлар, ўзингизни Бошқасига, яъни ўликдан тирилган Масиҳга бағишлай оласизлар. Бунинг натижасида эса биз Худонинг йўлида самарали ишлар қила оламиз. Энди эса бизни асир қилган қонун учун ўлдик ва ундан озод бўлдик. Шундай қилиб, биз эскичасига, яъни ёзилган қонун етакчилигида эмас, балки янгичасига, яъни Муқаддас Руҳ етакчилигида Худога хизмат қиламиз. Ҳа, Масиҳ ҳамма учун ўлди, токи яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки улар учун ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар. Тўғри, бизлар яҳудий наслиданмиз, гуноҳкор ҳисобланган ғайрияҳудийлардан эмасмиз. Хўш, қонун Худонинг ваъдаларига зидми? Асло! Агар абадий ҳаёт ато қилишга қодир бир қонун берилган бўлса эди, унда шубҳасиз қонунга амал қилиш билан оқланса бўлар эди.
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода