Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Ҳаётга олиб борадиган эшик эса жуда тор, йўли энсиздир. Бу йўлни топадиганлар оз. Фисиҳ байрамига оз қолган эди. Исо бу дунёни тарк этиб, осмондаги Отаси олдига борадиган вақт–соати келганини билар эди. У дунёдаги Ўзиникиларни яхши кўрар эди, уларни охиригача яхши кўрди. Мен улардаман, Сен эса Мендасан. Шундай экан, улар мукаммал бирликда бўлсинлар. Токи, Мени Сен юборганингни дунё билсин. Мени қандай севсанг, Меникиларни ҳам шундай севганингни дунё кўрсин. Биз биламизки, эски ўзлигимиз Масиҳ билан бирга хочга михлангани учун, гуноҳга берилган бу вужудимиз йўқ қилинди. Энди биз гуноҳга қул эмасмиз. Агар биз Масиҳ билан бирга ўлган бўлсак, У билан яшашимизга ҳам ишончимиз комил. Биз биламизки, Масиҳ ўликдан тирилгани учун У энди бошқа ўлмайди, ўлим энди Унга ҳоким бўла олмайди. Масиҳ ўлгани учун гуноҳ энди Унга ўз таъсирини кўрсата олмайди, Унинг янги ҳаёти Худога шуҳрат келтиради. Шунинг учун сизлар ўзингизни гуноҳ олдида ўлик деб ҳисобланг. Энди Исо Масиҳ туфайли Худога шуҳрат келтириб яшашингиз керак. Ўзингизни ўзингиз текшириб кўринглар. Қани, имонда турибсизларми? Ўзингизни синаб кўринглар. Исо Масиҳ орангизда эканлигини билмайсизми? Буни билмасангиз, синовдан ўтмаган бўласиз. Исо Масиҳ бизни ҳозирги ёвуз замондан қутқарай деб, бизнинг гуноҳларимиз учун Ўзини фидо қилди. У шу йўсин Отамиз Худонинг иродасини адо этди. Худбин истакларини қондириш учун уруғ экканлар ўша худбин истаклари туфайли ҳалокатни ўриб оладилар. Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экканлар эса Руҳдан абадий ҳаёт ўриб оладилар. Масиҳ бизни яхши кўриб, биз учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган қурбонлик бўлди. Сизлар ҳам Исо Масиҳга ўхшаб, худди шундай меҳр–муҳаббат билан яшанглар.
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода