Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Ахир, Муқаддас битикларда яна шундай ёзилган: “Бу калом сизнинг яқинингиздадир, оғзингизда ва юрагингиздадир.” Биз ваъз қилаётган имон ҳақидаги калом ана шудир. Биз тинмай Худога шукур қилишимизнинг сабаби ҳам шудир. Биздан Худонинг каломини эшитганингизда, буни инсон сўзи сифатида эмас, балки Худонинг каломи сифатида қабул қилдингиз. Бу калом ҳақиқатан Худонинг каломидир. Сиз, имонлиларда бу калом ўз таъсирини кўрсатяпти. Шундай экан, самимий қалб ва мустаҳкам ишонч билан Худога яқинлашайлик. Ахир, Масиҳ Ўз қони билан қалбларимизни тозалаб, виждонимизни қийнаган ҳамма гуноҳлардан поклади. Баданимиз ҳам тоза сув билан ювилди. Худонинг солиҳлари Унга бўлган садоқати туфайли тирик қолишади. Борди–ю, бирортаси имондан қайтса, Худо ундан рози бўлмайди.
Выбор основного перевода