Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Одамлар ундан нафратландилар, уни рад этдилар. У қайғу, азоб–уқубат нималигини биларди. Ҳамма ундан юз ўгирди, ундан ҳазар қилди. Биз уни одам қаторида санамадик. Иблис ҳар томонлама Исони васвасага солиб бўлгандан сўнг Унинг ёнидан кетди, бироқ қайтиб келиш учун фурсат пойлаб юрди. Қайси бирингиз Мени бирон гуноҳда айблай оласиз? Агарда ҳақиқатни гапираётган бўлсам, нега Менга ишонмаяпсизлар? Ахир, Худо бизни Масиҳ орқали оқлаш учун бегуноҳ Масиҳни гуноҳкорни жазолагандай, жазолади. Шу сабабдан, У ҳар жиҳатдан биродарларига ўхшаган бўлиши шарт эди. Шундагина У халқни гуноҳларидан поклай оладиган, Худонинг хизматидаги раҳмдил ва содиқ Олий руҳоний бўла оларди. Исонинг Ўзи синовдан ўтиб, азоб чекди. Шунинг учун У синовдан ўтаётганларга ёрдам бера олади.
Выбор основного перевода