Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Улар бошидан кечирган бу ҳодисалар бизларга ибрат бўлди. Замон охирлашиб қолган пайтда яшаётганларга, яъни бизларга сабоқ бўлиши учун бу ҳодисалар Муқаддас битикларда ёзиб қолдирилган. Шунинг учун маҳкам турибман, деб ўйлаган одам эҳтиёт бўлсин, тағин қоқилиб йиқилмасин. Ўшанда Худонинг овозини эшитиб туриб, исён қилган ким эди? Мусо Мисрдан олиб чиққанларнинг ҳаммаси! Қирқ йил давомида Худо кимдан ғазабланганди? Гуноҳ қилган одамлардан! Улар ҳаммаси ўлди, саҳро уларга қабр бўлди. Худо онт ичиб: “Улар фароғат диёримга кирмайди”, дея ким ҳақида айтган эди? Албатта итоатсиз одамлар ҳақида! Демак, улар Худога ишонмаганлари учун фароғат диёрига кира олмадилар. Шундай экан, эй биродарларим, Масиҳ сизларни танлаганини ва даъват этганини тасдиқлашга астойдил ҳаракат қилинглар. Айтилган хислатларга эга бўлсангиз, имондан қайтмайсизлар.
Выбор основного перевода