Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Эй Эгам, бахтлидир Сенинг танбеҳингни олганлар, Бахтлидир Сенинг қонунингдан ўрганувчилар. Ўғлим, Эгамизнинг тарбиясини рад қилмагин, Унинг танбеҳидан руҳинг тушмасин. Ота яхши кўрган фарзандини жазолагандек, Эгамиз ҳам яхши кўрган бандасини жазолайди. Гарчи У Худонинг Ўғли бўлса ҳам, азоб–уқубат чекиб, итоаткорликнинг асл маъносини англади. Синовларга бардош берган одам бахтлидир. Чунки у синовдан ўтгач, ҳаёт тожи билан тақдирланади. Бундай тожни Худо Ўзини севганларга ваъда қилган. Мен кимни севсам, айбини кўрсатаман, тарбиялайман. Шундай экан, шижоатли бўл, гуноҳларинг учун тавба қил.
Выбор основного перевода