Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Исҳоқ Ёқубни дуо қилиб бўлиши биланоқ, Ёқуб отаси ҳузуридан энди чиққан ҳам эдики, акаси Эсов овдан қайтиб келиб қолди. У ҳам мазали таом тайёрлаб, отаси олдига олиб кирди. — Отажон, туринг, сизга олиб келган овимнинг гўштидан еб, мени дуо қилинг. — Сен кимсан? — сўради Исҳоқ ундан. — Тўнғич ўғлингиз Эсовман, — деб жавоб берди у. Исҳоқ ҳаяжондан титраб кетиб деди: — Овидан таом тайёрлаб, менга олиб келган ким эди? Сен келмасингдан олдин, мен гўштни эндигина еб бўлган эдим! Мен уни дуо қилдим, энди дуо олган удир! Эсов отасининг сўзларини эшитгач, ҳаддан ташқари қаттиқ, аччиқ нола қилди. — Мени ҳам дуо қилинг, отажон! — деб ёлворди у отасига. Лекин Исҳоқ: — Уканг олдимга кирибди, у мени алдабди, — деди. — Сенга аталган дуони уканг олди. — Унга Ёқуб деб исм қўйилгани бекорга эмас экан–да, — деди Эсов. — У мени икки марта алдади–я! Биринчи марта тўнғичлик ҳуқуқимни олган эди, энди эса менга аталган дуони ўғирлабди. Менга биронта ҳам дуо сақлаб қўймадингизми? — деб яна сўради у. — Мен Ёқубни сенинг устингдан ҳукмрон қилдим, — деди Исҳоқ Эсовга. — Унинг ҳамма қариндош–уруғларини ҳам ўзига хизматкор қилиб бердим. Дон билан шаробни ҳам унга бериб бўлдим. Сенга берадиган ҳеч нарса қолмади–ку, ўғлим! — Наҳотки менга биронта ҳам дуо қолдирмаган бўлсангиз?! — деб ўтинди Эсов. — Мени ҳам дуо қилинг, отажон! — деб дод солиб йиғлай бошлади. Исҳоқ ўғлига шундай жавоб берди: “Сенинг манзилинг ернинг унумдор тупроғидан нари бўлсин, Осмоннинг шабнамидан маҳрум бўлсин. Сен қиличнинг дамида яшагайсан, Укангга хизмат қилиб ўтгайсан. Исён кўтарганингда эса У солган бўйинтуруқни улоқтириб ташлагайсан.”
Выбор основного перевода