Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Мен бундан ушбу хулосани чиқараман: яхшилик қилмоқчи бўлганимда, қалбимда ҳамиша ёмонлик пойлаб туради. Биласизлар–ку, мусобақада кўпгина югурувчилар қатнашади, аммо фақат бир киши ғолиб келиб, мукофот олади. Сизлар ҳам шундай югурингки, мукофотни қўлга киритинглар. Ахир, мусобақада қатнашадиган одам ўз нафсини тийиб, тартиб–интизом билан машқ қилади–ку! Улар сўлиб қоладиган гул тож олиш учун, биз эса боқий тож олиш учун ҳаракат қиламиз. Шунинг учун мен мақсадсиз югурмайман, курашганимда зарбаларим аниқ бўлади. Танамни чиниқтириб, уни ўз ихтиёримга бўйсундираман, токи бошқаларга Хушхабарни ваъз қилиб туриб, ўзим мукофотга нолойиқ бўлиб қолмайин. Эй азизларим, Худо бизга шундай ажойиб ваъдалар берган экан, баданимизни ва руҳимизни булғовчи ҳар қандай нарсадан ўзимизни поклайлик. Худодан қўрқиб яшаб, бутунлай Худо учун ажратилган эканлигимизни кўрсатайлик. Сабр–тоқатли бўлиб, Худонинг иродасини бажаринглар. Шунда Худонинг ваъдасига эришасизлар.
Выбор основного перевода