Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шунда Эгамиз: — Нима қилиб қўйдинг?! — деди. — Эшитиб ол: укангнинг қони Менга ердан фарёд қилмоқда. Мусо тоғорадаги қонни олди–да, халққа сепиб: “Ана шу сўзларга мувофиқ, шу қон Эгамизнинг сизлар билан қилган аҳдини тасдиқлайди”, — деди. Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Сизлар пиёлаю лаганингизнинг сиртини тозалайсизлар–у, аммо ичи очкўзлик ва худбинликка тўла. Зеро, ҳаммамизга маълумки, Худо ягонадир, Худо билан инсонлар орасидаги Воситачи ҳам ягонадир. Бу Воситачи Исо Масиҳдир. У Ўзи инсон эди Демак, Худо Исо орқали бизни аълороқ бир аҳдга эриштирди, Исонинг Ўзи бунга кафилдир. Аммо Исога берилган руҳонийлик хизмати бошқа руҳонийларникига қараганда буюкдир. Чунки Унинг воситасида тузилган янги аҳд аввалги аҳддан улуғроқ ва аълороқ ваъдаларга асосланган.
Выбор основного перевода