Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Бирор нарсани ейиш ҳақида иккиланиб туриб, барибир ейишга қарор қилган одам ҳукмга дучор бўлиши муқаррар, чунки у ўз ишончига кўра, иш тутмаган бўлади. Ишончга асосланмасдан қилинган ҳар бир иш эса гуноҳдир. Юқорида қисқача ёзганимдай, Худо бу сирни менга ваҳий орқали маълум қилди. Сизлар ёзганларимни ўқиб, Масиҳ ҳақидаги сирни қандай фаҳмлаганимни тушуниб оласизлар. Бу сир олдинги наслларга аён қилинмаган эди. Энди эса Муқаддас Руҳ орқали Худонинг муқаддас ҳаворийлари ва пайғамбарларига аён қилинди. Бу сирнинг моҳияти қуйидагичадир: ғайрияҳудийлар ҳам Хушхабарга ишониб, Исо Масиҳ орқали Худо Ўз халқига ато қиладиган баракаларга шерик бўладилар. Улар билан бирга бир тана аъзолари бўлиб, Худонинг Ўз халқига берган ваъдасидан баҳраманд бўладилар. Худонинг сирли режасини энди ҳаммага ошкор қилиш вазифаси менга юкланди. Бутун борлиқни яратган Худо бу сирни асрлар давомида пинҳон тутган эди. Бу Хушхабар асрлару насллар давомида сир тутилган эди, энди эса у Худонинг азизларига ошкор қилинди. Худо барча халқлар ҳам Масиҳ орқали бой улуғворликка етишишларини ҳаммамизга кўрсатишни истади. Бу сирнинг моҳияти шудир: Масиҳ, яъни улуғворликка етишиш умиди сизларнинг орангиздадир.
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода