Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Сизларни эса Эгамиз Ўзи учун танлаб олди. Бугунгидай Унинг халқи бўлишингиз учун сизларни Мисрдан — темир ўчоқ ичидан олиб чиқди. Охирида нима бўлишини бошидаёқ айтаман. Содир бўлмаганларни олдиндан билдираман. «Ниятларим бажо бўлади, Барча истакларимни ижро этаман», деб айтмоқдаман. Фарзийлар билан Таврот тафсирчилари эса, Яҳё томонидан сувга чўмдирилишни истамай, Худонинг улар учун бўлган мақсадини рад қилдилар. Қудратинг ва хоҳиш–ироданг билан Ўзинг илгаридан қарор қилган ҳамма нарсани улар ижро этдилар. Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшиликка хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра, даъват этган. Фарзандлар туғилмасларидан аввал, ҳали бирорта яхши ёки ёмон иш қилмасларидан олдин Худо Ривқога: “Каттаси кичигига хизмат қилади”, деб айтганди. Бундан кўриниб турибдики, Худо Ўз мақсадини бажариш учун инсонларни танлайди, танланиш инсонларнинг ишларига эмас, балки Худонинг даъватига боғлиқдир. Худонинг Раббимиз Исо Масиҳ орқали рўёбга чиқарган азалий мақсади шу эди. Худо Ўзининг буюк қудрати билан сизларни куч–қувватга тўлдириб, ҳар қандай вазиятда сизларга сабр–тоқат ва бардош берсин. Худо Ўзининг азиз халқига ваъда қилган нурдан баҳраманд бўлишни сизларга лойиқ кўргани учун қувонч билан осмондаги Отамизга шукрона айтинг.
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода