Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
У инсоний танасининг заифлиги туфайли хочга михланиб ўлдирилган эди, аммо энди Худонинг қудрати туфайли тирикдир. Биз ҳам Масиҳнинг инсоний заифлигига шерик бўлсак–да, ўзингиз кўрасиз, Худонинг қудрати туфайли Масиҳнинг ҳаётига ҳам шерик бўламиз. Ва ниҳоят, Раббимиз Исо сизнинг қудрат манбаингиз бўлсин, Унинг буюк қудрати сизларни бақувват қилсин. Худо Ўзининг буюк қудрати билан сизларни куч–қувватга тўлдириб, ҳар қандай вазиятда сизларга сабр–тоқат ва бардош берсин. Худо Ўзининг азиз халқига ваъда қилган нурдан баҳраманд бўлишни сизларга лойиқ кўргани учун қувонч билан осмондаги Отамизга шукрона айтинг. Мен ҳам ана шу мақсадда жон–жаҳдим билан хизмат қилар эканман, менга кучли таъсир қилаётган Масиҳнинг қудратига суянаман.
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода