Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
— Мени ушлаб турма! — деди Исо Марямга. — Мен самовий Отанинг олдига чиқиб кетяпман. Сен бориб биродарларимга гапларимни етказ: “Мен Отамнинг олдига чиқиб кетяпман. У сизларнинг ҳам Отангиздир. У Менинг Худойим ва сизларнинг Худойингиздир.” Бир одамга Руҳ орқали донолик билан гапириш қобилияти берилади, бошқа бировга эса худди шу Руҳ орқали илм–маърифатга тўла сўзларни гапириш қобилияти берилади. Баъзиларга мўъжизалар кўрсатиш қобилияти, бошқаларга Худонинг сўзини етказиш инъоми берилган. Яна бошқаларга эса руҳларнинг фарқига бориш инъоми берилган. Кимгадир номаълум тилларда гапириш инъоми берилган бўлса, бошқаларга бу тилларни таъбир қилиш инъоми берилган. Шу сабабдан сизлар ҳақингизда эшитган кунимиздан бери сизлар учун ибодат қилишни канда қилмаяпмиз. Худонинг Руҳи берадиган донолик ва ақл–идрок орқали Унинг иродасини тўлиқ англаб етинг, деб ибодат қиляпмиз. Шунда сизлар Раббимиз Исога муносиб ҳаёт кечириб, ҳар жиҳатдан Уни хурсанд қиласизлар. Қилган ҳар бир яхшилигингиз самара келтиради ва сизлар Худони янада чуқурроқ тушуниб биласизлар.
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода