— Айтганларимни амалга оширишимга ишонч ҳосил қилишинг учун, Мен, Эганг Худодан ўзингга бирор аломат сўра, ўша аломат ўликлар диёридан чуқур ёки фалак тоқидан баланд бўлсин.
— Қўлингдаги нима? — деб сўради Эгамиз. — Таёқ, — деб жавоб берди Мусо.
— Таёқни ерга ташла! — деб амр қилди Эгамиз. Мусо таёқни ерга ташлаган эди, таёқ илонга айланиб қолди. Мусо дарров илондан ўзини олиб қочди.
Мана бу таёғингни қўлингга ол, бу мўъжизаларни таёқ орқали кўрсатасан.
— Бундай қилишга нима ҳақинг бор?! Борди–ю, ҳақинг бўлса, биронта аломат кўрсатиб, буни исботла! — деб талаб қила бошлади яҳудийлар.
Улар Исога жавобан шундай дедилар: — Сизга ишонишимиз учун бирорта аломат кўрсатинг. Қани, биз учун нима иш қиласиз?