Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Миср фиръавнини мажбурламаса у сизларнинг кетишингизга ижозат бермаслигини биламан. Ўшанда Мен қўлимни кўтариб, Мисрликларни ураман, ҳа, мўъжизалар орқали уларни жазолайман. Ўшандан кейингина фиръавн сизларнинг кетишингизга ижозат беради. Шундай қилиб, бу тўғрида Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Мен Эгангизман. Мен сизларни Мисрликларнинг зулмидан озод қиламан, қулликдан олиб чиқаман. Қудратли кучим ва ҳукмнинг буюк ишлари билан сизларни қулликдан озод қиламан. Эгамиз Мусога амр берди: — Фиръавннинг ҳузурига бор! Мен, мўъжизаларимни уларнинг орасида кўрсатай деб, фиръавнни ва унинг аъёнлари юрагини тош қилиб қўйдим. Эгамиз Мусога шундай деган эди: “Мисрда Менинг ажойиботларим кўпайиши учун фиръавн сизларнинг гапингизга қулоқ солмайди.” Шундай қилиб, ўша куниёқ Эгамиз Исроил оилаларини ва қабилаларини Мисрдан олиб чиқди. Шундан сўнг Мусо халққа деди: “Бугун Абиб ойида сизлар Миср юртидан чиқиб кетяпсизлар. Хамиртуруш қўшилган нонни еманглар. Бу кунни асло эсларингиздан чиқарманглар. Зеро, Эгамиз Ўз қудрати билан сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиқди. Бу байрам гўё қўлингиздаги ёки пешанангиздаги бир белгидай бўлади. Эгамиз сизларни Мисрдан Ўз қудрати билан олиб чиққанини бу байрам эслатиб туради. Эгамизнинг таълимотини болаларингизга ўргатишингиз учун байрамни нишонланглар.
Выбор основного перевода