Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Мусога яна гапирди: — Ҳорунга айт, у қўлидаги таёғини дарёлар, анҳорлар, кўллар томонга узатиб, қурбақаларни чиқарсин. Миср юртини қурбақалар босиб кетсин. Ҳорун таёғини Миср сувлари томонга узатди. Ўша заҳоти қурбақалар чиқиб, Мисрни босиб кетди. Эгамиз Мусога гапиришда давом этди: — Ҳорунга буюр, у таёғини узатиб, ернинг чангига урсин. Шунда ердаги чанг бургага айланиб, бутун Мисрни қоплайди. Эгамиз Мусога: — Қўлингни осмонга узат! — деди. — Мисрнинг ҳамма жойига, одамларнинг, ҳайвонларнинг, даладаги жамики экинларнинг устига дўл ёғади. Мусо таёғини осмонга тўғри кўтарган эди, Эгамиз момақалдироқ ва дўл пайдо қилди, ерга яшин тушди. Шундай қилиб, Эгамиз Миср юртига дўл юборди. Эгамиз Мусога: — Қўлингни Миср узра узат! — деб амр берди. — Миср юртига чигиртка ёғилсин. Чигирткалар бу юртдаги ҳамма ўсимликларни, дўлдан омон қолган ҳамма экин–тикинни еб битирсин. Мусо таёғини Миср узра узатган эди, Эгамиз бу юртга шарқдан шамол эстирди. Бир кеча–кундуз шамол эсди. Шарқдан эсган шамол эрталабгача чигирткаларни олиб келди. Эгамиз Мусога: — Қўлингни осмонга узат! — деб амр берди. — Мисрни қўрқинчли зулмат қоплайди. Таёғингни кўтариб, қўлингни денгиз устига узат, сувни икки томонга айир. Шунда Исроил халқи қуруқ ер устида юриб, денгиздан ўтади. Мусо қўлини денгиз томонга узатди. Шундан кейин тун бўйи Эгамиз шарқдан кучли шамол эстириб, денгизни икки томонга айирди, денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди. Кейин Эгамиз Мусога: — Қўлингни денгизга узат! — деб амр берди. — Сув Мисрликларнинг, уларнинг аравакашлари ва жанг аравалари устига қайтсин!
Выбор основного перевода