Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо эса шундай деди: — Мен сен билан бўламан. Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанингдан кейин, шу тоққа келиб, Менга сажда қиласизлар. Сени Мен юборганимнинг исботи шу бўлади. Исроил оқсоқоллари сенга қулоқ солишади. Кейин Миср фиръавни ҳузурига улар билан сен ҳам бирга бор. Фиръавнга шундай деб айтинглар: “Ибронийларнинг Худоси — Эгамиз Ўзини бизга зоҳир қилди. Энди бизга ижозат бер, саҳрода уч кун йўл юриб бориб, Эгамиз Худога қурбонликлар келтирайлик.” Шундан кейин Мусо билан Ҳорун фиръавн ҳузурига бориб, унга шундай дедилар: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Халқимга ижозат бер, улар саҳро ичкарисига бориб, Менга атаб байрам нишонлашсин.” Шунда Мусо билан Ҳорун: — Ибронийларнинг Худоси бизга Ўзини зоҳир қилди, — деб жавоб беришди. — Ижозат беринг, саҳрода уч кун йўл юриб бориб, Эгамиз Худога қурбонликлар келтирайлик. Акс ҳолда, У бизни ё ўлатга мубтало қилади, ёки қиличнинг дамига рўпара қилиб жазолайди.
Выбор основного перевода