Шундай қилиб, Мисрликлар назоратчилар тайинлаб, Исроил халқини оғир ишларга мажбур қилдилар, тинка–мадорини қуритдилар. Исроил халқи фиръавн учун Питом ва Рамзес деган омбор шаҳарларни қуриб берди.
Кейин Эгамиз яна айтди: — Имонинг комил бўлсин: халқимнинг Мисрда чеккан азобларини кўрдим, мадад сўраб назоратчилар зулми дастидан қилган фарёдларини эшитдим. Ҳа, халқимнинг чеккан ҳамма азобларини биламан.
Фиръавннинг назоратчилари ўзлари хизматга тайинлаган Исроил халқи ишбошиларини калтаклаб: “Нимага кеча ҳам, бугун ҳам, олдингидай, белгиланган миқдордаги ғиштни қуймаяпсизлар?” деб талаб қилардилар.
Шундан сўнг Исроил халқининг ишбошилари фиръавн ҳузурига бориб, фарёд қилдилар: — Нимага биз, қулларингизга, бундай муомала қиляпсиз?