Мусо бу гапларни Исроил халқига айтган эди, аммо халқ унинг гапларига қулоқ солмади. Чунки халқ оғир зулм остида қолиб, руҳан тушкунликка тушган эди.
Кейин Мусога айтдилар: — Бизни саҳрога ўлдиргани олиб келган экансан–да. Мисрда биз учун қабристон етарли эмасмиди?! Бизни Мисрдан олиб чиқиб, нима қилиб қўйдинг–а?!
Халқ эса: “Энди нима ичамиз?” деб Мусога минғирлаб нолиди.
Шунда Сорай Ибромга деди: — Чўримга имтиёз бериб, ўзим уни сизнинг қўйнингизга солиб қўйдим. Энди у ҳомиладор бўлиб, мени назарига илмай қўйди–я. Буларнинг ҳаммасига сиз айбдорсиз! Худога солдим, қай биримизнинг ҳақ эканимизни Худо ҳал қилсин!
Шунда Ёқуб Шимўн билан Левига деди: — Сизлар бошимга бало келтирдингиз. Энди бу юртдаги Канъон ва Париз халқлари, қолаверса, ҳамма мени ёмон кўради. Биз озчилик бўлсак, ахир. Улар биргалашиб ҳужум қилиб қолгудек бўлса, ҳаммамиз қирилиб кетамиз–ку!