Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз кундузи устун шаклидаги булут ичида, кечаси устун шаклидаги аланга ичида уларнинг олдида юриб, йўлларини ёритиб йўл кўрсатиб борди. Шу тариқа Исроил халқи ҳамма вақт — кундузи ҳам, кечаси ҳам йўл юра олди. Мен сен билан Аҳд сандиғи олдида учрашаман. Карублар ўртасидаги гуноҳдан поклаш жойи тепасидан Мен сенга гапириб, Исроил халқи учун ҳамма амрларимни сенга бераман. Шундай қилиб, Худо Синай тоғида Мусо билан гапини тугатиб, унга иккита тош лавҳани берди. Лавҳаларга битилган аҳднинг амр ва қонунларини Худонинг Ўзи ёзган эди. Устун шаклидаги булут ичра улар билан гаплашди, Улар Эгамизнинг фармонларига Ҳамда У берган қонунларига риоя қиларди.
Выбор основного перевода