Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди бор, бу халқни Мен сенга айтган жойга бошла. Менинг фариштам сендан олдинда боради. Шунга қарамай, Ўзим белгилаган кунда Мен уларни қилган гуноҳи учун жазолайман. Шунда Эгамиз Мусога айтди: — Сен нимани сўраган бўлсанг, Мен шуни қиламан. Чунки сен Мендан марҳамат топгансан. Мен сени танладим. “Онанг қорнида сенга шакл бермасимдан олдин сени билган эдим, Туғилмасингдан олдин сени Ўзим учун ажратиб олган эдим. Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим.” Мен яхши чўпонман. Осмондаги Отам Мени ва Мен Отамни билганимдай, Мен қўйларимни биламан, улар ҳам Мени биладилар. Мен қўйларим учун жонимни фидо қиламан. Мен яхши чўпонман. Осмондаги Отам Мени ва Мен Отамни билганимдай, Мен қўйларимни биламан, улар ҳам Мени биладилар. Мен қўйларим учун жонимни фидо қиламан. Аммо Худо асос солган пойдевор мустаҳкам турибди. Бу пойдевор устига шундай сўзлар битилган: “Эгамиз Ўзиникиларни билади” ва “Эгамизнинг номини тилга олган ҳар бир одам ёмонликдан узоқлашсин.”
Выбор основного перевода