Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёқуб: “Худо билан юзма–юз бўлибман–у, ҳаётим сақланиб қолибди–я”, деб бу жойга Паниёл деган ном берди. у ерда Исроил халқининг Худосини кўрдилар: Унинг оёқлари остида зангори ёқутдан қилинган полга ўхшаш бир нарса бор эди. У мовий осмон каби мусаффо эди. Монувах хотинига: — Биз ўламиз, чунки биз Худони кўрдик! — деди. Мен шундай дедим: “Шўрим қурсин! Ўлдим энди! Ўз кўзларим билан ўша Шоҳни, Сарвари Оламни кўрдим. Ахир, мен оғзи нопок бир одамман, оғзи нопок халқ орасида яшайман!” Ўнг қўлида еттита юлдуз бор эди, оғзидан ўткир дудама қилич чиқиб турарди. Унинг юзи кун қизиганда балқийдиган қуёшдай порларди.
Выбор основного перевода