Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир, аммо сизлар Мен, Эгангизга, хизмат қиладиган руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас бир халқ бўласизлар.” Исроил халқига сен етказадиган хабар шудир. Эгамиз айтди: “Мен энди Исроил халқи билан аҳд тузаман. Бутун халқинг кўзи олдида ажойиботлар кўрсатаман. Бунақа ажойиботлар ер юзида ёки биронта халқ орасида бўлмаган. Мен, Эгангиз, сизларга кўрсатадиган ўша даҳшатли ишни сен билан бирга бўлган бутун халқ кўради. Улар бу юртда истиқомат қилаётган халқларга ҳам бу ҳақда хабар беришади. Эй Эгам, ўша халқлар Сен биз билан эканингни билишади. Сен биз билан юзма–юз кўришганингни, Сенинг булутинг доимо бизнинг тепамизда турганини, Сен бизни кундузи устун шаклидаги булут ичида, кечаси устун шаклидаги аланга ичида йўлга бошлаганингни улар билишади, ахир! Зотан, ота–боболаримизни Мисрдан олиб чиққанингда, қулинг Мусо орқали айтганингдай, уларни Ўзингнинг улушинг қилиб, дунёдаги ҳамма халқдан ажратиб олдинг, эй Эгамиз Раббий!”
Выбор основного перевода