Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар бирор юртдошингиз ночор аҳволга тушиб, сизга қараб қолса, унга ёрдам беринг. У орангизда ғариб ёки мусофирдай яшасин. Ундан фойдаланиб пул ишламанг, фойда ҳам олманг, Мен, Худойингиздан қўрқинг. Бундай юртдошингизнинг орангизда яшашига йўл қўйинг. Берган қарзингиздан фоиз талаб қилманг, овқатни ўз нархидан қимматга сотманг. Исроил халқидан бўлган биродарингизга кумушни, нонни ёки ҳар қандай бошқа нарсани қарзга берганингизда, фоиз талаб қилманглар. Бошқа халқдан бўлгандан фоиз талаб қилсангиз бўлади, лекин биродарингиздан фоиз талаб қилманглар. Шунда Эгангиз Худо сизга мулк қилиб берадиган юртда ҳар бир ишингизга барака беради. Бу тўғрида мулоҳаза қилиб, йўлбошчилар билан амалдорларни койидим: “Сизлар ҳали биродарларингизнинг гаровга қўйган мулкларини тортиб оляпсизларми?!” Сўнгра катта бир йиғин чақиртириб, йўлбошчиларга танбеҳ бердим:
Выбор основного перевода