Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юртингизда яшаб юрган мусофирга зулм қилманг. Унга ўз юртдошингиздай қаранг. Мусофирни ўзингизни севгандай севинг, чунки сизлар ҳам Миср юртида мусофир эдингизлар. Мен Эгангиз Худоман. Етим ва беваларга адолат қилади, мусофирга меҳрибонлик қилади, уларга нон ва кийим беради. Сизлар ҳам мусофирларга меҳрибон бўлинглар, ўзларингиз ҳам Мисрда мусофир эдингизлар. Сарвари Олам шундай дейди: “Шундагина Мен ҳукм қилгани олдингизга бораман. Мендан қўрқмайдиган ҳаммага — сеҳргар, зинокор, ёлғон қасам ичганлар, мардикорларнинг иш ҳақини ушлаб қоладиганлар, етим ва беваларни эзувчиларга ва мусофирларни турткилаганларга қарши тезда гувоҳлик бераман.”
Выбор основного перевода