Кейин мен уларга шундай дедим: — Агар сизлар иш ҳақимни беришни лозим кўрсангиз, беринглар, бўлмаса, бермай қўяверинглар. Шунда улар менга бор–йўғи ўттиз кумуш танга бердилар.
Шундан кейин Эгамиз менга: — Бу кумушни кулолга бергин, — деди. Мени баҳолаб берилган бу арзимас кумуш тангаларни олиб, Эгамиз уйидаги кулолга бердим.
— Агар Исони сизларга тутиб берсам, менга нима берасизлар? — деб сўради. Улар Яҳудога ўттиз кумуш танга бердилар.