Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар юртдошингиздан бирортаси ўта қашшоқлашиб, ўзини сизга сотса, уни қулдай ишлатманг. Унга мардикор ёки мусофирдай муомала қилинг. У Қутлуғ йилгача сизникида хизмат қилсин. Қутлуғ йил у болалари билан озод бўлсин. Улар ўз хонадонига, ота–боболарининг мулкига қайтиб боришсин. Биродарингиздан иброний эркак ёки аёл сизга ўзини сотса, олти йил хизмат қилсин, еттинчи йили уни озод қилишингиз керак. Уни озод қилганингизда, қуруқ жўнатманг. Унга сахийлик билан мол–қўйингиздан, дон, шаробингиздан беринг, Эгангиз Худо сизларга ато этган баракадан беринг. Ёдингизда тутинг: сизлар ҳам Миср юртида қул бўлгансиз, Эгангиз Худо сизларни озод қилган. Шунинг учун мен бугун сизларга ўша амрни бердим. Агар қулингиз, сизни, оилангизни яхши кўраман, сизнинг хонадонингизда ўзимга тўқман, сизникидан кетмайман, деб айтса, уни уйингиз эшиги ёнига олиб боринг. Қулоғини эшикка қўйиб, бигиз билан тешинг. Шунда у бир умр сизнинг қулингиз бўлади, чўрингизни ҳам шундай қилинг. Қулингизни озод қилаётганингизда афсусланманг, чунки у олти йил ичида мардикорнинг ҳақига арзийдиган меҳнатни қилди. Уни озод қилсангиз, Эгангиз Худо қилган ҳар бир ишингизга барака беради. «Ўзини сизга сотиб, олти йил хизмат қилган ҳар бир иброний қулни озод қилинглар.» Аммо ота–боболарингиз айтганларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар.
Выбор основного перевода