Орангизда яшаётган мусофирлардан ва уларнинг Исроил юртида туғилган болаларидан ҳам қулу чўрилар сотиб олишингиз мумкин. Улар сизнинг мулкингиз бўлади.
Уларни ўзингиздан кейин болаларингизга мерос қилиб беришингиз мумкин. Уларга қулларга муомала қилгандай муомала қилинг. Лекин Исроил халқидан бўлган биродарларингизга зулм қилманг.