Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
ўзларингиз учун паноҳ шаҳарларни танланглар. Бирортаси бехосдан одам ўлдириб қўйса, ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бора оладиган бўлсин. Қотил жамоа олдида ҳукм қилинишдан олдин ўлдирилиб қўйилмаслиги учун бу шаҳарлар қотилга қасоскордан паноҳ бўлади. Олтита паноҳ шаҳрингиз бўлсин. Учта шаҳарни Иордан дарёсининг шарқ томонидан, қолган учтасини Канъон юртидан танланглар. Ана шу олтита шаҳар сизлар учун ҳам, орангизда вақтинча ёки доимий равишда истиқомат қилаётган мусофирлар учун ҳам паноҳ бўлади. Бирортасини бехосдан ўлдириб қўйган одам ўша ёққа қочиб борсин. Агар бирорта одам бошқасини темир асбоб билан уриб ўлдириб қўйса, урган одам қотил ҳисобланади ва ўша одамнинг жазоси ўлимдир. Одамни тош билан уриб ўлдирган киши ҳам қотилдир. Қотилнинг жазоси ўлимдир. Одамни ёғоч қурол билан уриб ўлдирган киши ҳам қотилдир. Қотилнинг жазоси ўлимдир. Марҳумнинг хунини оладиган одам қотилни ўлдирсин. Қотилни учратиб қолганда унинг жонини олсин. Шунингдек, агар бирортаси бошқасини ёмон кўргани учун итариб ёки қасддан унга бирор нарсани отиб ўлдириб қўйса, ёхуд адоватдан унга мушт тушириб ўлдирса, урган одамнинг жазоси ўлимдир. У қотилдир. Марҳумнинг хунини оладиган одам қотилни учратганда ўлдирсин. Борди–ю, бири бошқасини бехосдан, хусумат қилмай, туртиб юборса ёки қасд қилмай бирор нарса отса ё кўрмай туриб устига тош тушириб юборса ва ўша одам ўлса, жамоа қасоскор билан одам ўлдирган кишининг орасидаги можарони ҳал қилсин. Чунки одам ўлдирганнинг ва марҳумнинг орасида ҳеч қандай адоват бўлмаган эди. ё кўрмай туриб устига тош тушириб юборса ва ўша одам ўлса, жамоа қасоскор билан одам ўлдирган кишининг орасидаги можарони ҳал қилсин. Чунки одам ўлдирганнинг ва марҳумнинг орасида ҳеч қандай адоват бўлмаган эди. Жамоа қотилни қасоскорнинг қўлидан халос қилиб, уни қайтариб паноҳ шаҳарга жўнатсин. Мой суртиб танланган олий руҳоний вафот этгунча, қотил ўша ерда қолсин. Ўшанда юртни уч қисмга бўлинглар. Ҳар бир қисмида биттадан паноҳ шаҳар ажратинглар. Ўша шаҳарларга борадиган йўллар қуринглар, токи бировни ўлдириб қўйган одам ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бора олсин. Ўшанда юртни уч қисмга бўлинглар. Ҳар бир қисмида биттадан паноҳ шаҳар ажратинглар. Ўша шаҳарларга борадиган йўллар қуринглар, токи бировни ўлдириб қўйган одам ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бора олсин. Агар у бировни адоват қилмай, бехосдан ўлдириб қўйган бўлса, ўша шаҳарларнинг бирига қочиб, тирик қолади. Масалан, бир одам бошқаси билан дарахт кесгани ўрмонга борди, дейлик. У дарахт кесмоқчи бўлиб болтани кўтарганда, болта сопидан чиқиб кетиб, шеригига бориб тегса–ю, шериги ўлиб қолса, қотил ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бориб тирик қолади. Акс ҳолда, қасоскор қотилнинг орқасидан қувиши мумкин, йўл узоқ бўлганидан унга етиб олиб, ўлдириши мумкин. Лекин у ўлимга лойиқ эмас, чунки марҳумга олдиндан унинг адовати йўқ эди. Учта шаҳар ажратинглар, деб сизларга буюрганимнинг сабаби шудир. Эгангиз Худони севинг, ҳар доим Унинг йўлидан юринг, деб сизларга бугун амр қилдим. Агар сизлар бу амрларни битта қолдирмай бажарсангиз, Эгангиз Худо ота–боболарингизга қасам ичиб, берган ваъдасига кўра, ерларингизни кенгайтиради, ваъда қилган бутун юртни сизга беради. Шунда сизлар ажратган учта шаҳрингизга яна учта паноҳ шаҳар қўшинглар, Эгангиз Худони севинг, ҳар доим Унинг йўлидан юринг, деб сизларга бугун амр қилдим. Агар сизлар бу амрларни битта қолдирмай бажарсангиз, Эгангиз Худо ота–боболарингизга қасам ичиб, берган ваъдасига кўра, ерларингизни кенгайтиради, ваъда қилган бутун юртни сизга беради. Шунда сизлар ажратган учта шаҳрингизга яна учта паноҳ шаҳар қўшинглар, токи Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртда айбсизнинг қони тўкилмасин. Сизлар қон учун жавобгар бўлиб қолманглар. — Исроил халқига шу гапларни етказгин: “Мусо орқали сизларга буюрганимдай, паноҳ шаҳарларни тайинланглар.
Выбор основного перевода