Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо келиб, Эгамизнинг ҳамма амрларини, ҳамма қонун–қоидаларини халққа айтиб берди. Халқ бир овоздан: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз”, дея жавоб берди. Сўнгра у Аҳд китобини олиб, халққа овоз чиқариб ўқиб берди. Шунда халқ: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз, Унга итоат қиламиз”, деди. Энди сен бор, Эгамиз Худонинг ҳамма сўзларини эшит. Кейин Унинг ҳар бир сўзини бизга айт. Биз қулоқ солиб, бажарамиз.” Бугун сизлар шундай деб айтдингиз: “Эгамиз бизнинг Худойимиз, Унинг йўлидан юрамиз, Унинг фармонларига, амрларига, қонун–қоидаларига риоя қиламиз, Унга қулоқ соламиз.”
Выбор основного перевода