Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Садўм, Ғамўра ва бутун водийга қараб, у ерлардан тутун кўтарилаётганини кўрди. Бу манзара гўё тандирдан чиқаётган тутунни эслатарди. Сизлар яқин келиб, тоғнинг этагида турдингизлар. Тоғ эса осмонгача кўтарилган оловга бурканиб, қоп–қора булутлар билан қопланган эди. Эй Худо, Ўз халқингнинг олдида борганингда, Саҳро бўйлаб юриш қилганингда, Замин титради, осмон ёмғирини қуйди. Сенинг ҳузурингда, эй Синай тоғининг Худоси, Сенинг олдингда, эй Исроил халқининг Худоси, Замин титради, осмон ёмғирини қуйди. Ерга У боққанда, ер титрар, Тоғларга текканда, тоғлар тутун чиқарар. Тоғларга қарадим, тоғлар силкинаётган эди, Ҳамма қирлар ларзага келган эди. Сизлар яқинлашган тоғ Синай тоғи эмас. Синай тоғи жисмоний бир тоғ бўлиб, унга қўл теккизиб кўрса бўларди. У ерда аланга ловуллаб ёнарди, устини зулмат, қора булут қоплаган, бўрон босган эди. Маъбад Худонинг улуғворлиги ва қудрати тутунига тўлиб кетди. Етти фариштанинг етти балоси тамом бўлмагунча, ҳеч ким Маъбадга кира олмади.
Выбор основного перевода