Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Шаҳардан чиқишим биланоқ қўлларимни Эгамизга чўзиб илтижо қиламан, — деди Мусо. — Момақалдироқ тўхтайди, дўл ҳам ёғмайди. Ўшанда бутун олам Эгамизники эканини биласан. Эгамиз Худо биз билан Синай тоғида аҳд қилди. Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. У сизларни ер юзидаги жамики халқлар орасидан Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Осмон ва фалак тоқи, ер юзи ва ундаги ҳамма нарса Эгангиз Худоникидир. Эгамиз сизларга берган ваъдасига кўра, бугун сизларни Ўз халқи, Ўз хазинаси деб атади. Унинг барча амрларига риоя қилсангиз, Эгамизникидир замин, ундаги бутун борлиқ, Оламу унда яшовчи жамики жонзот. Душманларим устимдан ғолиб келмаса, Мендан мамнун бўлганингни биламан. Эгамиз Ўзи учун Ёқуб наслини танлади. Ҳа, Ўзимнинг хазинам деб, Исроил халқини танлади. Ахир, Муқаддас битикларда шундай ёзилган–ку: “Эгамизникидир замин, ундаги бутун борлиқ.” Ахир, Исо Масиҳ бизни барча иллатларимиздан халос қилиш учун Ўз жонини фидо қилди. У бизни поклаб, Ўзига тегишли бўлган, яхшилик қилишга бағишланган азиз бир халқ қилди.
Выбор основного перевода