Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Исроил халқи билан Синай тоғида қилган аҳдидан ташқари, Мусога Мўабда Исроил халқи билан аҳд қилишни амр этган эди. Мусо бутун Исроил халқини йиғиб, ўша аҳд шартларини уларга қуйидагича тушунтирди: Эгамиз Мисрда фиръавнни, унинг аъёнларини, бутун юртини кўз олдингизда нималар қилганини кўрдингизлар. Гўё бургут инидагиларни уйғотиб, Ўз полапонлари узра айлангандай, Қанотларини ёйиб, полапонларини кўтаргандай, Қанотлари устида уларни олиб юргандай, Улар қийналганларида, У ҳам азоб чекди, Эгамизнинг фариштаси уларни қутқарди. Севгиси, шафқати туфайли Унинг Ўзи уларни қутқарди. Эгамиз уларни кўтариб, азалдан опичлаб юрарди.
Выбор основного перевода