Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юсуф уйга келгач, улар ҳадяларини Юсуфга бериб, мук тушиб таъзим қилишди. Юсуф улардан ҳол–аҳвол сўради. — Отангизнинг аҳволлари қалай? Кекса отамиз бор, деб айтган эдингиз. У ҳозир ҳам ҳаётми? — Қулингиз — отамиз яхши юрибдилар, ҳозир ҳаётлар, — деб жавоб беришди ака–укалар. Сўнг улар Юсуфга эгилиб таъзим қилишди. Сўнгра Эгамиз Ҳорунга: — Мусони кутиб олгани саҳрога бор! — деб амр берди. Шундай қилиб, Ҳорун Мусони кутиб олгани Худонинг муқаддас тоғига кетди. Ҳорун Мусони топгач, у билан қуюқ саломлашди.
Выбор основного перевода